• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 январ 12:13

Зиёратчилар учун Ҳаж ва умра ягона порталида мажбурий рўйхатдан ўтиш жорий этилмоқда

Рўйхатдан ўтиш босқичма-босқич жорий этилади: 1 февралдан — ҳаж қилиш истагидагилар учун, 1 майдан — умра учун.

553
0
president.uz

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026 йил 24 январ. 27-сон) қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан республикамизда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:

— 2026 йил 1 февралдан бошлаб — «Ҳаж» тадбирига;

— 2026 йил 1 майдан бошлаб — «Умра» тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

553
0

Изоҳ