Ўтган йилнинг сентябрь ойида Yandex Uzbekistan ақлли колонкаларда ўзбек тилини қўллаб-қувватлайдиган икки тилли СИ-ассистенти Алисани тақдим этди. Шундан буён Алисадан ўзбек тилида фойдаланиш кўрсаткичлари барқарор равишда ошиб бормоқда.
Компаниянинг аноним ва умумлаштирилган маълумотларига кўра, сўнгги ойда икки тилли Алисанинг ҳар учинчи жавоби айнан ўзбек тилида янграган. Ўтган йилнинг декабрь ойида эса бир фойдаланувчига кунига ўртача 24 тагача Алисанинг ўзбек тилидаги жавоби тўғри келган.
Алисадан ўзбек тилида фойдаланишнинг энг машҳур сценарийлари орасида тахминан 35 фоизни контентни ижро этиш ва бошқариш ташкил этади. Фойдаланувчилар мусиқа, аудиокитоблар, болалар учун эртаклар ва подкастларни ёқишади. Иккинчи ўринда эркин мулоқот туради: тахминан 29 фоиз суҳбатларда Алиса турли мавзуларда диалогни давом эттиради. Учинчи ўринда эса фактик саволларга жавоб бериш ва маълумот қидириш турибди (тахминан 11 фоиз). Бу ҳолатларда Алиса маълумотларни аниқлаштиради, фактларни текширади ва атамаларнинг маъносини тушунтиради. Масалан, у ўқув топшириқларини бажаришда ёрдам беради ёки интернетдан босқичма-босқич пишириш рецептларини топиб беради.
Шунингдек, ТОП-5 ўзбек тилидаги сценарийлар қаторига об-ҳаво ҳақида маълумот бериш ва вақтни бошқариш ҳам киради. Масалан, Алиса будильниклар, таймерлар ва эслатмаларни ўрнатади, бу эса кундалик режалаштиришга ва муҳим ишларни унутмасликка ёрдам беради.
«Биз Алисанинг ўзбек тилида фойдаланувчиларнинг кундалик ҳаётининг табиий қисмига айланиб бораётганидан хурсандмиз. У фойдаланувчининг овозини эслаб қолади ва унинг қизиқишларини инобатга олади, шунинг учун вақт ўтиши билан мулоқот янада шахсийлашиб боради. Алиса ҳар куни уй ишларида ёрдам беради, севимли мусиқа билан кайфиятни кўтаради ва болаларни эртаклар билан банд қилади. Биз учун буларнинг барчаси она тилида ҳам мавжуд бўлиши жуда муҳим», – дейди Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ