• 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 085 сўм
    -51.97
  • 14 183 сўм
    -8.8
  • 159 сўм
    -0.68
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж Бугун, 13:26

Индонезияда кўчки оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Ёғингарчилик ва янги кичик кўчкилар туфайли қидирув-қутқарув ишларини давом эттириш мураккаблашмоқда.

84
0
AP Photo

Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди, дея хабар бермоқда Reuters Индонезиянинг табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлигига таяниб хабар берди.

"Кўчки оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 73 киши бедарак йўқолган," - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган кўчки Жакарта шаҳридан 100 км жануби-шарқдаги тепаликларда жойлашган Пасир Лангу қишлоғида содир бўлган. Табиий офат 30 дан ортиқ турар-жой биноларини вайрон қилган.

Ёғингарчилик ва янги кичик кўчкилар туфайли қидирув-қутқарув ишларини давом эттириш мураккаблашмоқда. Қидирувлар учун дронлар ва оғир техникалардан фойдаланилмоқда.

84
0

Изоҳ