• 12 052 сўм
    88.93
  • 14 009 сўм
    121.32
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    88.93
  • 14 009 сўм
    121.32
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:18

Депутатлар Apple Pay ва Google Pay’ни ишга тушириш учун зарур бўлган шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга тузатишларни маъқуллади

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон ҳудудида сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар турларини аниқ белгилаш ва уларни хорижда қайта ишлашга доир талабларни белгилаш назарда тутилмоқда.

95
0
Иллюстрация

Бугун, 20 январь куни бўлиб ўтган мажлисда "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш, шунингдек, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнлар замонавий рақамли тўлов тизимларини жорий этиш ва халқаро онлайн тўлов компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни тақозо этмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тарзда сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар турларини аниқ белгилаш, шунингдек, айрим маълумотларни чет элда қайта ишлаш ва сақлаш учун хавфсизлик, халқаро стандартларга риоя этиш ва ваколатли орган талабларини бажариш каби шартларни жорий этиш таклиф этилмоқда.

Ушбу ўзгартиришлар орқали халқаро тўлов тизимларини мамлакатга жалб қилиш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, рақамли хизматлар бозорини кенгайтириш ҳамда фуқаролар ва сайёҳлар учун замонавий тўлов имкониятларини яратишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ноябрь ойида Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари вакиллари билан учрашув ўтказган эди.

АҚШнинг Google, Meta, NVIDIA компаниялари билан рақамли ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимларини жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

95
0

Изоҳ