• 12 052 сўм
    88.93
  • 14 009 сўм
    121.32
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 052 сўм
    88.93
  • 14 009 сўм
    121.32
  • 155 сўм
    0.75
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:54

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти яна вақтинча чекланди

Энергетика вазирлиги об-ҳаво шароити барқарорлашгандан сўнг чекловлар бекор қилинишини таъкидлади. Ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти объектларининг газ таъминоти барқарор.

98
0
UzNews.uz

Ҳаво ҳароратининг пасайиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва табиий газга бўлган талабнинг ортиши натижасида қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

"Шу муносабат билан АГТКШлар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилди. Ушбу чоралар фақат совуқ кунларда аҳолини барқарор газ билан таъминлашга қаратилган бўлиб, вазият барқарорлашгандан сўнг чекловлар олиб ташланади," дейилади хабарда.

Ҳудудлардаги вазиятдан келиб чиқиб, қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Қайд этилишича, истеъмолчиларни энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида энергетика тизими куну тун кучайтирилган режимда ишламоқда. Ҳудудларда ишларнинг бориши доимий назоратга олиниб, юзага келаётган носозликлар тезкорлик билан бартараф этилмоқда.

Бунда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, жамоат транспорти газ таъминоти барқарор ва чекловларсиз амалга оширилади.

98
0

Изоҳ