• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:05

Тошкентда молиявий низони пул эвазига "ҳал қилиш"ни ваъда қилган блогер Сирожиддин Адилов қўлга олинди

Блогернинг YouTube платформасида 1 миллионга яқин обуначиси бор. Унга нисбатан ЖКнинг икки моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

209
0
Ижтимоий тармоқ

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилинишича, 1961 йилда туғилган фуқаро Р.Х. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2024 йилнинг август ойларида Тошкент шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган С.А.га бошқа шахс билан ўртасидаги молиявий масалани ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат қилганини билдирган.

Унинг таъкидлашича, С.А. ваколатли шахс бўлмаса-да, ишни унинг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, маълум миқдорда пул олган. Бироқ ҳозирга қадар ваъдасини бажармасдан, алдаб келганлиги боси қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

209
0

Изоҳ