• 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 136 сўм
    -22.37
  • 14 068 сўм
    -98.88
  • 153 сўм
    -0.58
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:22

Тошкентда 100 йил хизмати қилиши айтилган йўл ўтказгич 2 йилда қулаб тушди

Ҳокимлик Темур Малик ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичнинг бир қисми кўчиб тушгани юзасидан маълумот берди.

316
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Аввалроқ, Темур Малик — Буюк Ипак Йўли кўприк (эски "Троицкий" кўприги) кесишмасида йўлининг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Айни пайтдаги маълумотларга кўра, жабрланганлар қайд этилмаган. Воқеа жойига зудлик билан авария хизматлари, техник мутахассислар ва масъул ташкилотлар вакиллари юборилган. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд ўраб олинган, зарур хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

“Ҳозирда комплекс техник текширув ўтказилмоқда. Текширув якунланмагунча, узил-кесил хулоса чиқаришга ҳали эрта. Дастлабки тахминлар қаторида сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик таъсири, жумладан, тупроқнинг ҳаддан ташқари намланиши ва конструксияла тушадиган юкламанинг ортиши каби омиллар кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳавий ечимлар, қурилиш-монтаж ишлари сифати, дренаж тизимининг ҳолати, қурилиш назорати ҳамда объекти қабул қилиб олиш тартиби каби барча тегишли ҳолатлар ҳам текширилмоқда.

Техник текширув якунлари бўйича тиклаш ишлари юзасидан қарор қабул қилинади. Қоидабузарликлар ёки ишларнинг лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланса, масъул шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўприк 2024 йилнинг август ойида фойдаланишга топширилган. Ўшанда унинг хизмат қилиш муддати 100 йилни ташил қилиши айтилганди.

316
0

Изоҳ