• 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 158 сўм
    -33.12
  • 14 167 сўм
    55.28
  • 154 сўм
    -0.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 12:33

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси 15 кг "опий" сотган вақтида ушланди

Гумонланувчи Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддаларни 180 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.

230
0
ДХХ

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистондан олиб келинган гиёҳванд моддалар контрабандасига чек қўйилди.

Хусусан, тумандаги умумтаълим мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаётган 1984 йилда туғилган фуқаро қўлга олинган. У 14 кг 680 гр "опий" моддасини шартли харидорга 180 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Маълум бўлишича, гиёҳванд моддалар аввалроқ унга тожикистонлик наркокурерлар томонидан берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, худди шунингдек уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган.

Бошқа бир ҳолатда эса ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сирдарё вилояти Ховос тумани "Шарқобод" маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида икки нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди.

Улар тожикистонлик наркокурерлар томонидан ташлаб кетилган олтита сумкани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинган. Сумкаларда 8 кг 314 г героин ва 54 кг 458 г опий бор эди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) ва 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, худди шунингдек уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

230
0

Изоҳ