• 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 109 сўм
    75.74
  • 14 140 сўм
    78.81
  • 150 сўм
    1.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:46

Тошкентда ЙТҲ сабаб икки севишган ҳалок бўлди

ЙТҲга учраган Cobalt ичида тўйи бўлиши керак бўлган йигит ва қиз бўлган. Ҳайдовчи жазога тортилди.

358
0
Видеодан кадр

Фожиа 2025 йилнинг 31 август куни содир бўлган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt автомобилида қўпол қоидабузарлик қилиб, ЙТҲ содир этган. Автомобиль ичида 2001 йилда туғилган йигит ва 2008 йилда туғилган қиз бўлган. 

Ҳодиса оқибатида йигит воқеа жойида, қиз эса шифохонада вафот этган.

"31 август куни боллар билан кўришиб, ўзим қайтаётган эдим. Вафот этган бола ўзимнинг кўчадаги укам эди. Уйга ташлаб қўйинг дегани сабаб олган эдим. Йўлда шу ЙТҲ бўлди. Ёнидаги қиз эса унинг севган қизи экан.", - дейди ҳайдовчи йигит.

Маълумотларга кўра, марҳум ва марҳуманинг яқинда тўйи бўлиши керак бўлган. Аммо, ЙТҲ сабаб уларга келин ва куёв бўлиш насиб этмади.

Суд ҳукми билан ҳайдовчига ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан 3 йил ҳайдовчиликдан маҳрум қилиниб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

358
0

Изоҳ