Uzbekistan Airways Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача Ўзбекистон зиёратчиларини Умра дастури бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб боришни тўхтатиб туриш вазифаси юклатилди. Бу чеклов, шу жумладан, Uzbekistan Airways’нинг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларига ҳам тааллуқлидир.
Авиакомпания томонидан 2026 йил 2 мартдан бошлаб, Умра дастури доирасида Uzbekistan Airways рейслари орқали Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Жидда – Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилади.
Изоҳ