Тошкент шаҳар ИИББ тезкор қидирув хизмати ва ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1987 йилда туғилган, Наманган вилоятида доимий рўйхатда турувчи Хушнуд исмли шахс қўлга олинган.
Мазкур шахс ўз жиноий ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳрига келган вақтида унинг бошқарувида бўлган Tracker автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, баҳоси 1 млрд 508 млн 400 минг сўмлик 12 570 дона кучли таъсир қилувчи дорилар топилиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинди.
Олиб борилган мазкур тезкор тадбир натижасида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалиши олди олинди. Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 251-1-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Изоҳ