Тошкент вилояти божхона бошқармасининг "Навоий" чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган, фуқаро бошқарувидаги автомашина божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги давомида автомашина салонига яширилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган 3 дона ўқотар қурол патрони борлиги аниқланди. Бу ҳақда ДҚБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ички ишлар вазирлиги экспертизаси хулосасига кўра, мазкур 3 дона патрон жанговор ўқ-дорилар тоифасига кириши қайд этилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, ЖКнинг 246-моддасига мувофиқ, божхона назоратини четлаб ёки ундан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланади ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Изоҳ