Ижтимоий тармоқларда номаълум эркакнинг қизлар ва аёлларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ушбу маълумотга изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 6 январь куни соат тахминан 18:50 ларда Учтепа тумани Лутфий кўчасида номаълум шахс 29 ёшли аёлга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахснинг шахси аниқланди. У 1993 йилда туғилган фуқаро В.А. бўлиб чиқди. У ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан 71-231-95-20 телефон рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралган.
Изоҳ