• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:30

Расман: Ўзбекистонда Diversity Visa дастури бўйича визалар бериш тўхтатилади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ариза берувчилар ҳали ҳам ҳужжат топширишлари ва суҳбатдан ўтишлари мумкинлигини, бироқ DV (Green Card) визаси берилмаслигини маълум қилди.

223
0
usembassy.gov

АҚШ Давлат департаменти ҳозирдан бошлаб Diversity Visa иммиграция визаси дастури бўйича ариза берувчиларга барча визаларни беришни тўхтатди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

"DV дастури бўйича ариза берувчилар ҳали ҳам виза аризаларини топширишлари ва суҳбатдан ўтишлари мумкин ва идора суҳбат тайинлашда давом этади, бироқ DV дастури бўйича визалар берилмайди. Diversity Visa дастури бўйича аввал белгиланган суҳбатлар, қоида тариқасида, қолдирилмайди ёки бекор қилинмайди," - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Давлат департаменти мурожаатчиларни хабардор қилади ва қўшимча маълумотлар келиб тушиши билан янгиланишларни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Браун университетида 18 ёшли ўзбекистонлик қурбон бўлган отишма ортидан Green Card лотереясини тўхтатган эди. Америка расмийларига кўра, мерган АҚШга айнан Diversity Visa дастури орқали кирган.

223
0

Изоҳ