• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:12

Янги Тошкентда Чирчиқ устидан кўприк, трамвай йўли, йирик автотураргоҳ ва метро қурилмоқда

Шавкат Мирзиёев пойтахт ва Янги Тошкентни боғловчи инфратузилма лойиҳалари билан танишди.

235
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш доирасида Чирчиқ дарёси устида қурилаётган янги кўприк ҳамда метро бекати билан боғланган автотураргоҳ қурилишини кўздан кечирди.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Тошкент ва Янги Тошкент ўртасидаги транспорт алоқасини мустаҳкамлаш, транспорт оқимларини оптималлаштириш ва қулай шаҳар муҳитини шакллантиришга қаратилган.

Маълум қилинишича, янги кўприк Тошкент ва Янги Тошкентни боғлайди. Бир суткада 40-50 мингта автотранспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади. Қурилиш ишлари жорий йил охирида бошланган бўлиб, айни пайтга келиб лойиҳанинг дастлабки қисми амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳил ҳудудлари кўкаламзорлаштирилади, энергия тежамкор ёритиш тизимлари ўрнатилади, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади. Шунингдек, кўприк орқали икки тасмали трамвай йўли ётқизилиши режалаштирилган.

Узунлиги 21 километр бўлган бўлажак метро йўналиши лойиҳасида 9 та замонавий бекат барпо этилиши кўзда тутилган. Мазкур йўналиш кунига 230 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, Тошкент метрополитенининг мавжуд тармоғи билан тўлиқ боғланади ва ягона транспорт тизимини ташкил этади.

Давлат раҳбари 20 минг квадрат метрлик автотураргоҳ билан боғланадиган бекатлардан бирининг қурилиш жараёнини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳада хавфсизлик ва функционаллик устуворлиги билан автомобиль, пиёда ва жамоат транспорти оқимларини аниқ чегаралаш кўзда тутилган.

Айни пайтда ҳудудда ер ишлари ва бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Президент лойиҳаларнинг Янги Тошкент учун стратегик аҳамиятини таъкидлаб, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, юқори сифатда амалга ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.

235
0

Изоҳ