• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 22:58

Tiktok'да жонли эфирда президентни ҳақорат қилган фуқаро 4 йилга қамалди

Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро Озарбайжонда қўлга олинди.

271
0
Видеодан кадр

Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилган, ҳозирда Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган А.Ю. шу йилнинг февраль ойларида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида юрган пайтида сархуш ҳолда TikTok платформаси орқали жонли эфирга чиқиб, давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, ўта қўпол, ахлоқсиз тарзда турли хил кўринишдаги уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилган чиқиши айрим қўштирноқ ичидаги блогерлар кўмагида бутун жаҳон ижтимоий тармоқларида айланди. Мазкур видео жамиятда қаттиқ резонанс ҳодисасини пайдо қилиб, ватандошларимизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Чет давлатларида бўлиш муддати тугаган А.Ю. Туркия, сўнг Озарбайжонда бўлиб, бир муддат қилмишлари унутилишини кутди. Аммо қонун устувор, жазо муқаррар. Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида А.Ю. апрель ойида Озарбайжонда қўлга олинди.

"Мен, 2023 йил февраль ойида Шерхон номли Tiktok профилимда юртбошимизни ҳақорат қилганман. Юртбошимиздан, халқимиздан, ҳаммадан узр сўрайман. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман. Мен билмаган ҳолатда бу гапларни гапириб қўйганман. Қайтиб ҳеч қачон бу гапни гапирмайман. Илтимос, мени кечиришларингизни ҳаммадан сўрайман," - деди судланувчи.

У Ўзбекистонда яшаган вақтлари ҳам ўғрилик, безорилик каби жиноятларни содир этган ва инсонпарварлик тамойили асосида уни ахлоқ тузатиш билан жазолаган эди.

Суд ҳукмига кўра, А.Ю. ЖКнинг 158-моддаси учинчи қисми билан айбли деб топилди ва 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

271
0

Изоҳ