• 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 025 сўм
    -31.99
  • 14 162 сўм
    -30.44
  • 155 сўм
    0.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:37

Президент Янги Тошкент шаҳридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги биносини бориб кўрди

Давлат раҳбари 100 миллион долларлик автотураргоҳ қурилиши билан танишди, шунингдек, вазирликнинг барча идоравий мансуб ташкилотларни жойлаштириш режалаштирилган янги биносини бориб кўрди.

225
0
president.uz

Бугун, 30 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. У дастлаб ерости автотураргоҳи ва пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши билан танишди.

40 минг квадрат метр майдонда қурилаётган 100 миллион долларлик автотураргоҳда биринчи босқичда 200 та автомобиль, 30 та мотоцикл ва скутерни жойлаштириш имконияти мавжуд. Пиёдалар ҳаракати учун тўрт томонлама ўтиш жойи қурилади.

Шунингдек, бу ерда автоматлаштирилган автотураргоҳ, велосипедларни ижарага бериш шохобчалари, электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил этилади. Объектни 2026 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг янги модулли биносини ҳам бориб кўрди. 1,4 гектар майдонда енгил металл конструкциялар ва базальт қопламали сендвич панеллардан умумий майдони 5751 кв.м бўлган 5 та бир қаватли бино қурилди.

Бино вазирликнинг марказий аппарати ва барча идоравий мансуб ташкилотларни бир жойда жойлаштириш имконини беради. Айни пайтда янги бинода 550 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш республика маркази ҳам шу бинода жойлашган. Ҳозирда марказ томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими негизида бир қатор платформалар ишга туширилган. Давлат раҳбарига платформалар фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, "Ўзбекистон Республикаси давлат шаҳарсозлик кадастри" географик ахборот тизимида шаҳар ва туманлар ҳудудларига оид барча ижтимоий-иқтисодий маълумотлар ягона рақамли базага жамланди. Геопортал орқали аҳоли пунктларининг 3D форматдаги “рақамли эгизаклари” яратилди, реконструкция ва реновация зоналари белгилаб олинди ҳамда ҳудудларни комплекс таҳлил қилиш имконияти яратилди.

"Рейтинг" электрон платформасида қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини баҳолаш автоматлаштирилди. "Тендер" электрон платформаси вазирлик ва идораларнинг электрон тизимлари билан интеграция қилинди. “Қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш” электрон платформасининг янги версияси ишлаб чиқилиб, қурилиш соҳасидаги барча 9 та хизмат қамраб олинди.

Шунингдек, "Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш", "Қурилишда давлат назорати", "Менинг уйим", "Менинг ҳудудим", "Иссиқлик таъминоти биллинг тизими" каби қатор платформалар ҳам фаолият юритмоқда.

225
0

Изоҳ