Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 2887 та ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлатга етказилган зарар 1 трлн 243 млрд сўмни, жумладан, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш 668,9 млрд сўмни, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш 574,7 млрд сўмни ташкил этган.
Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 2 696 та ҳужжатлар тўплами юборилган.
Бундан ташқари, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича 5 296 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва корхоналарда нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш тадбирлари давомида олинган намуналар таҳлили натижаларига кўра, 377 та ҳолатда 9,3 млн литр сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланиб, уларнинг сотилишига йўл қўйилмаган.
Изоҳ