• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:16

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан нималар ўзгаради?

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳамда касаллик нафақаларини тўлашнинг янги тизими, тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасининг пасайтирилиши, тарихий объектларнинг сейсмик мустаҳкамлиги мониторинги жорий этилиши, ижтимоий суғурта - шу каби янгиликлар янги йилдан кучга киради.

255
0

Norma.uz портали хабарига кўра, 1 январдан миллий қонунчиликда қуйидаги ўзгариш ва янгиликлар кучга киради:

1. Озуқабоп ва мойли экинлар етиштирувчи хўжаликларнинг насослари учун электр энергияси харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

2. ЭҲФни реал вақт режимида - товарларни етказиб беришнинг ягона занжири бўйича ҚҚСни ҳисобга олишда таваккалчилик даражасига автоматлаштирилган таҳлил қилишнинг янги тизими жорий этилади. Бунда таваккалчилик даражаси юқори бўлган ЭҲФ ҳисобот даврида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар умумий сонининг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги лозим.

3. ҚҚСни (қўшилган қиймат солиғини) ҳисобга олиш қоидалари тубдан ўзгаради.

4. Барча тадбиркорлар hisobot.gov.uz Ягона ҳисобот тизими орқали 14 та давлат органига 105 турдаги мажбурий ҳисоботларни юборишлари мумкин бўлади.

5. Миллий статистика қўмитаси 2026 йил учун 47 та статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлади. Умуман олганда, 2025 йилда қўлланилган 64 та шаклдан 17 таси йўқ бўлиб кетди (илгари режалаштирилганидан 3 та кўп шакл).

6. ЖШДС ёки ижтимоий солиқ тўловчилар ва фуқароларнинг бошқа айрим тоифалари бепул режали стационар тиббий ёрдам олишлари мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирининг 19.06.2025 йилдаги 3632-сон буйруғи билан даволаниши бепул бўлган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

7. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳамда касаллик нафақалари тўлаш тизими тўлиқ ўзгармоқда. Улар давлат ижтимоий суғуртаси доирасида тайинланади ва тўланади.

8. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари даромадидан қатъи назар, ҚҚС тўловчисига айланади. Шунингдек, улар маълум шартларга риоя қилган ҳолда бюджетга тўланган ҚҚСнинг 80 фоизини қайтариб олишлари мумкин бўлади.

9. Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

10. Тирик қорамол (ТИФ ТН коди 0102), қўй ва эчки (ТИФ ТН коди 0104) импорт қилинганда ҚҚС тўлашни 180 кунгача (2027 йил якунига қадар) кечиктиришга йўл қўйилади.

11. Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда ветеринария рухсатномаси ва сертификати икки баравар қисқартирилган муддатларда берилади.

12. Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик юритувчи субъектларга озуқабоп экинлар етиштириш учун ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини олганлик учун ҳақни 5 йил мобайнида тенг улушларда тўлашга рухсат этилади.

13. Тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошлиги мониторинги жорий этилади. Биринчи босқичда мамлакатнинг туризм салоҳиятини намойиш этувчи объектлар, жумладан, Самарқанддаги Регистон мажмуаси, Бухородаги Дарвозахона (Арк қалъаси), Хивадаги Ичан қалъа мажмуаларида мониторинг ўтказилади.

14. Республиканинг тоғли ҳудудларни кесиб ўтувчи "A-373" ва "M-39" автомобиль йўллари ва уларга туташ темир йўлларида кўчки содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар доимий радиолокацион космик мониторинг қилиб борилади.

15.Сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларда кучли зилзилаларни сунъий интеллект ёрдамида ўрта ва узоқ муддатли прогноз қилиш йўлга қўйилмоқда. Биринчи босқичда Тошкент шаҳри тажрибаси асосида ташкил этилмоқда.

16. Фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатлари, оилалар ва аҳоли бўйича маълумотларни юритиш "Рақамли маҳалла" платформаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун "Маҳаллаларнинг марказлашган реестри" ишга туширилди.

17. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш бир йилгача бўлган муддатга ЯИДХП орқали амалга оширилади.

255
0

Изоҳ