Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) лавозимига Абдуманноп Бўриев тайинланди. Тегишли фармон президент томонидан имзоланди.
Тайинловга қадар Абдуманноп Бўриев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида фаолият юритган.
А.Бўриев Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби битирувчиси.
Илгари Ўзбекистон бизнес-омбудсмани Дилмурод Қосимов 2017 йил июлидан буён фаолият юритиб келаётган эди, у 2025 йил март ойида Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган эди.
Изоҳ