• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 13:11

Энди четдан электромобиллар сотиб олишда ҳам давлат автокредитлар беради

Электромобиллар учун қатор имтиёзлар берилмоқда. Зарядлашда бир қисмини давлат қоплаб беради. Электромобилда такси хизмати учун ҳам имтиёзлар берилади.

213
0
TOKBOR

Электромобиллардан фойдаланишни кенгайтириш янада рағбатлантирилади. Экологик автомобилларни кўпайтириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилади. Бу ҳақда президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатида маълум қилинди. 

Бунда маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади, ерларни ауксиндан 2 карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларида автомобилларни зарядлашда 1 киловатт-соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Электромобилда такси хизмати кўрсатадиган фуқароларга ҳам бир қатор имтиёзлар берилади.

213
0

Изоҳ