• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:59

Қариндош ёки никоҳ ёшига тўлмаганлар билан оила қуришга жазо кучайтирилмоқда

Андлия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Энди жарима 20,5 млн сўмгача бўлиши мумкин.

134
0
UzNews.uz

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган. 

Лойиҳага кўра, ён шажара бўйича 2-, 3- ва 4-даражадаги қариндошлар - тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан, шунингдек, тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Бироқ, никоҳланувчи томонлардан бири фарзандликка олинган ёки ўгай фарзанд бўлган ҳоллар, агар фарзандликка олинган никоҳланувчи шахс никоҳланувчи 2-шахсга ҳақиқатда 1-, 2-, 3- ва 4-даражали қариндош бўлмаса бундан мустасно.

Шунингдек, никоҳга киришни хоҳловчиларнинг аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши билан боғлиқ ҳолатларда никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

Бундан ташқари, никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (20 млн 600 минг сўмдан 41 млн 200 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланмоқда.

Амалдаги қонунчиликда ушбу жиноят учун БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (8 млн 240 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазо чоралари белгиланган.

134
0

Изоҳ