• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:24

5 та қурилиш компанияси, ўз вақтида уйларни топширмасдан, харидорларга деярли 7 млрд сўм тўлашга мажбур бўлди

Суд қарор билан қурилиш компанияларининг ҳаракатларидан зарар кўрган 16 фуқарога моддий зарарни тўлаш белгиланди.

212
0
UzNews.uz

Қўмитанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролардан хонадон харид қилиш бўйича тузилган шартнома талабларига мувофиқ ўз вақтида тўловларни амалга оширган бўлишларига қарамасдан, айрим тадбиркорлик субъектлари (қурувчи ташкилотлар) томонидан белгиланган муддатларда хонадонларни топшириш мажбуриятлари бажарилмаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

Шикоятлар асосида қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд органларига жами 32 нафар истеъмолчи манфаатида 11 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундириш ҳақида даъво аризалари киритилган.

Натижада “GLAMUR GOLD”, “TRANSPORT FREE GROUP”, “LUCKY TECHNICAL”, “BROCCOLI PLUS”, “NUR” МЧЖларга нисбатан 16 нафар истеъмолчи фойдасига жами 6,7 млрд сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.

Айни пайтда қолган истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан суд ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда, дейилади қўмита билдиришномасида.

212
0

Изоҳ