Президент «2026 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат билан янги акциз ставкалари жорий этилмоқда.
Алкоголь маҳсулотлари ва этил спирти
Истеъмол ва техник этил спирти учун акциз солиғи ставкаси 15 000 сўм даражасида сақлаб қолинади. Этил спиртининг бош фракцияси учун акциз 5 000 сўмга туширилади.
2026 йил 1 февралдан арақ ва коньяк учун акциз ставкаси маҳаллий маҳсулотлар учун 1 литрига 48 000 сўм, импорт маҳсулотлар учун 60 000 сўм этиб белгиланади. 2026 йил 1 июлдан эса маҳаллий ва импорт маҳсулотлар учун ягона ставка — 1 литрига 48 000 сўм жорий этилади.
Шу санадан бошлаб вино ва пиво учун ҳам янги акциз ставкалари белгиланади: — маҳаллий табиий вино учун — 1 литрига 7 000 сўм,
импорт учун — 12 000 сўм;
— бошқа турдаги винолар учун — 9 000 сўм ва 15 000 сўм;
— пиво учун — 3 000 сўм ва 5 000 сўм.
2026 йил 1 июлдан ставкалар унификация қилингач:
— табиий вино — 1 литрига 10 000 сўм;
— бошқа винолар — 12 000 сўм;
— пиво маҳсулотлари — 4 000 сўм этиб белгиланади.
Тамаки маҳсулотлари
2026 йил 1 июлдан фильтрли ва фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигарилла, биди ва кретеклар учун акциз ставкаси 1 000 донага 365 000 сўмга оширилади.
2026 йил 1 февралдан маҳаллий ва импорт маҳсулотлар учун қуйидаги ставкалар жорий этилади:
— 1 дона сигара учун — 21 500 сўм;
— кальян тамакиси ва қўл билан ўралган сигареталар учун тамаки — 1 кг учун 642 000 сўм; — қиздириладиган тамаки стиктари — 1 кг учун 481 500 сўм;
— вейп суюқлиги — 1 мл учун 2 140 сўм.
Қандли ва энергетик ичимликлар
2026 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки ширинлаштиргичлар мавжуд бўлган ичимликлар, энергетик ва қўзғатувчи ичимликлар учун прогрессив солиқ жорий этилади:
— 100 млдаги шакар миқдори 5 гача бўлса — 1 литрига 500 сўм;
— 5 гдан 10 гача — 515 сўм;
— 10 гдан ортиқ бўлса — 535 сўм;
— шакар ўрнига бошқа ширинлаштиргичлар бўлса — 1 литрига 500 сўм;
— энергетик ва қўзғатувчи ичимликлар — 1 литрига 2 150 сўм.
Картошка чипслари
2026 йил 1 апрелдан сомонча ёки бўлаклаб кесилган, қовурилган ёки қуритилган, истеъмолга тайёр картошка маҳсулотлари, шу жумладан турли қўшимчалар билан тайёрланган чипслар учун 1 кгга 15 000 сўм акциз солиғи жорий этилади.
Нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш
2026 йил 1 апрелдан нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун акциз ставкалари оширилади:
— АИ-80 бензини — 1 тоннасига 402 минг сўм;
— АИ-91 ва ундан юқори бензин — 360 минг сўм;
— авиа керосини (синтетикдан ташқари) — 321 минг сўм;
— дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) — 385 минг сўм;
— ЭКО маркали дизель ёқилғиси — 348 минг сўм;
— дизель ва бензин двигателлари учун мотор мойи — 546 минг сўм.
Шунингдек, якуний истеъмолчиларга сотиладиган нефть маҳсулотлари учун акциз ҳам оширилади:
— АИ-80 бензини — 1 тоннасига 750 минг сўм;
— АИ-91 ва ундан юқори бензин — 665 минг сўм;
— дизель ёқилғиси — 680 минг сўм;
— суюлтирилган газ — 1 млн 70 минг сўм;
— сиқилган газ — 1 куб метр учун 805 сўм.
Изоҳ