• 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 078 сўм
    10.87
  • 14 234 сўм
    -5.29
  • 155 сўм
    1.52
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:39

5 йилдан бери Туркияга фоҳишалик қилиш учун қизларни жўнатаётган жиноий гуруҳ фош этилди

Улар Самарқандда пулдан қийналган қизларни алдаб, Туркияда фоҳишалик қилишга ундаган.

210
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан Туркия давлати Истанбул шаҳрида одам савдоси жиноятини содир этиб келаётган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. 

1986 йил Самарқанд вилоятида туғилган аёл 2020 йилдан буён Туркиядаги меҳмонхоналарни фоҳишалик билан шуғулланиш учун қизлар билан таъминлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу аёл Истанбул шаҳрида одам савдоси жиноятини содир этиш билан шуғулланувчи гуруҳ етакчиси эканлиги маълум бўлган.

Бу жиноий гуруҳ юқори маош ваъдаси билан қизларни алдаб Туркияга олиб борган. У ерда эса уларнинг фуқаролик паспортларини тортиб олиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.

Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1988 йилда туғилган шахс жиноий шерикликда яқиндан ёрдам бериб келаётганлиги аниқланди.

У Самарқанд шаҳрида яшовчи моддий томондан қийналган аёл-қизларни топиб, уларни Туркияда катта миқдорда пул топишга қизиқтириб, ҳар бир юборган қизи учун жиноий шеригидан 400 АҚШ долларидан пул олиб тургани маълум бўлди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбир ўтказилиб, жиноий шериклар томонидан Туркияга жўнатилаётган икки нафар аёл тўхтатиб қолинди.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси иккинчи қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди.

210
0

Изоҳ