Мадримов - Салазар жанги Лас-Вегасдаги Фонтейнбло аренасида ўтказиладиган профессионал бокс оқшомининг андеркардида бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Реймонд Мураталининг Энди Крузга қарши жанги бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида, Исроил Мадримов профессионал боксдаги фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У сўнгги жангини жорий йилнинг февраль ойида ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан америкалик Виржил Ортисга имкониятни бой берганди.
Луис Дэвид Салазар ҳисобида 20 ғалаба ва 1 мағлубият бор. Доминиканлик боксчи фаолиятининг катта қисмини ўз ватанида ўтказган ва охирги марта апрель ойида рингга кўтарилиб, иккинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонганди.
Изоҳ