Андижон вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимларини ҳақоратлашга йўл қўйган фуқаронинг шахсини аниқлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
Қўлга олинган шахс ўз айбига иқрор бўлиб, бундан кейин бундай ҳолат такрорланмаслигига ишонтирган.
Иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судида кўриб чиқилди.
Суд йигитни МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Изоҳ