• 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 266 сўм
    7.39
  • 14 492 сўм
    36.93
  • 159 сўм
    -0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Туризм 17 декабр 2025

Ўзбекистон сайёҳлар оқимининг энг тез ўсиши бўйича дунёнинг етакчи 7 мамлакати қаторига кирди

World Tourism Barometer ҳисоботидан маълум бўлишича, республикага ташриф буюрган сайёҳлар сони 2019 йил кўрсаткичларига нисбатан 73 фоизга ошган.

283
0
UzNews.uz

World Tourism Barometer ҳисоботида эълон қилинган сўнгги таҳлилий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон хорижий сайёҳларни жалб қилишнинг энг юқори ўсиш суръатлари бўйича дунёнинг ТОП-7 мамлакатлари қаторига кирди ва рейтингда олтинчи ўринни эгаллади.

Хусусан, Ўзбекистонга ташриф буюрган халқаро сайёҳлар оқими 2019 йил даражасига нисбатан 73 фоизга ошгани Ўзбекистоннинг глобал сайёҳлик маконидаги ўрни изчил мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Рейтинг етакчилари Бутан (203% ўсиш), Қатар (+138%) ва Салвадор (+88%) бўлиб, улар кўрсатилган даврда халқаро сайёҳлар оқимининг энг юқори ўсишини кўрсатди.

Маълумот учун: World Tourism Barometer - БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг мунтазам таҳлилий ҳисоботи бўлиб, унда жаҳон туризми ривожланишининг долзарб тенденциялари акс эттирилади. Ҳужжатда халқаро туристик даромадлар, уларнинг минтақалар ва мамлакатлар бўйича ўсиш ёки пасайиш динамикаси, шунингдек, 2019 йилдаги пандемиядан олдинги даражаси билан қиёсий таҳлил тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Ҳисобот давлатларнинг расмий статистикаси асосида шакллантирилади.

283
0

Изоҳ