• 12 021 сўм
    17.72
  • 13 989 сўм
    1.41
  • 155 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    17.72
  • 13 989 сўм
    1.41
  • 155 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Маданият Кеча, 17:11

Қорақалпоғистоннинг икки маданий қадрияти ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилди

Рўйхатга қорақалпоқ қўбизини ясаш ва ижро этиш санъати ҳамда қорақалпоқ ўтовини ясаш кўникмалари киритилди.

1431
0
t.me/SShMirziyoyeva

8-13 декабрь кунлари Нью-Деҳли шаҳрида ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 20-сессияси йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қорақалпоғистоннинг икки ноёб маданий қадрияти - қўбиз ясаш ва ижро этиш санъати, шунингдек, ўтов ясаш бўйича анъанавий билим ва кўникмалари расман ЮНЕСКОнинг Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

"Халқаро миқёсдаги бу эътироф анъаналаримиз теранлиги, маънавий меросимиз қудрати ва авлодлар ўртасидаги узвий боғлиқликни тасдиқлайди," - деди Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева бой меросни асраб-авайлаш ва тарғиб қилишга ҳисса қўшган барча усталар, тадқиқотчилар, анъаналар ҳимоячилари ва жонкуярларга миннатдорлик билдирди.

"Бу бутун маданиятимизнинг ғалабаси. Биз ўзимизни ноёб қиладиган нарсаларни асраб-авайлаб, олдинга интилишда давом этамиз," - дея таъкидлади Администрация раҳбари.

1431
0

Изоҳ