• 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 210 сўм
    19.29
  • 14 171 сўм
    -132.44
  • 158 сўм
    0.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 10 декабр 2025

Тошкентда ИИО ФМБ ходими чиройли рақамли ID-карта расмийлаштириш учун $1500 талаб қилди - видео

Ходим келишилган пулнинг бир қисмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

2857
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро туман ИИО ФМБ ходимининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ИИВнинг Тошкент шаҳар бўйича ўз хавфсизлиги бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.

У ўз мурожаатида Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходими чиройли рақамли ID-карта расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 1500 АҚШ доллари талаб қилганини билдирган.

Тезкор тадбир давомида ходим келишилган пулдан 1000 АҚШ долларини олган вақтида холислар иштирокида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2857
0

Изоҳ