Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га берган хабарига кўра, 2025 йил 25 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани “Гулобод”даги хонадонда яшаб келган бир оиланинг аъзолари 1957 йилда туғилган А.У. (она), 2017 йилда туғилган У.Э.(қизи) яшаш уйида номаълум этиологик моддадан заҳарланиб, туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги жонлантириш бўлимида вафот этган.
Шунингдек, 2013 йилда туғилган Н.Э. (ўғли) шифохонада даволанмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, ушбу беморларга номаълум этиологик моддадан заҳарланиш ташхиси қўйилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг бориши алоҳида назоратга олинган.
Изоҳ