• 11 990 сўм
    26.86
  • 13 974 сўм
    3.79
  • 158 сўм
    2.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 990 сўм
    26.86
  • 13 974 сўм
    3.79
  • 158 сўм
    2.6
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:44

Марказий банк Humans иловаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берди

Humans иловасига бириктирилган айрим банк карталаридан пуллар ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

231
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

Ижтимоий тармоқлардаги хабарларга кўра, Humans иловасига бириктирилган айрим банк карталаридан фойдаланувчининг ўзи билмаган ҳолда пул ечиб олинаётгани кузатилмоқда. Марказий банк мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди. 

Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32 сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.

2025 йил 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида Марказий банкка фуқаролар томонидан Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ҳолат юзасидан Марказий банк ўз ваколатлари доирасида “Octagram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.

Маълум қилинишича, 9 декабрь ҳолатига кўра Humans мобил иловаси орқали “Octagram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.

“Ҳурматли фуқаролар, Uzcard ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланиб қолган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, барча шубҳали транзаксиялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда.

Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилади. Юқоридаги ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга белгиланган тартибда мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.

231
0

Изоҳ