• 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 24 ноябр 09:53

Ўзбекистонлик шахматчи тарихда илк бор даъвогарлар турнирига йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистон тарихида илк бор Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Жаҳон кубоги финалига чиқиб, даъвогарлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

129
0
fide.com

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Жаҳон кубоги финалига чиқди ва мамлакат учун биринчи марта Даъвогарлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финалида ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевдан устун келди.

Шахматчилар ўртасидаги иккита классик партия дуранг билан якунланди. Ғолиб рапидда аниқланди: 19 ёшли Синдаров биринчи ўйинда ғалаба қозонди ва иккинчи ўйинда дуранг (1,5:0,5) қайд этди, бу эса унга финал йўлланмасини ва амалдаги жаҳон чемпионининг бўлажак рақиби аниқланадиган асосий саралаш турнирига автоматик йўлланмани кафолатлади.

Ж.Синдаров финалда хитойлик гроссмейстер Вей И. билан куч синашади.

Нодирбек Ёқуббоев учинчи ўрин ва даъвогарлар турнирининг сўнгги йўлланмаси учун курашни давом эттиради. Унинг рақиби россиялик Андрей Есипенко бўлади, у ярим финалда ғалаба қозонган позицияни бой бериб, тай-брейкда Вей И.га ютқазди.

Финал ўйинлари 24-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар Тошкент вақти билан 14:30 да бошланади.

Таъкидлаш жоизки, даъвогарлар турнирига чиқиш ўзбекистонлик шахматчилар учун 2004 йилда жаҳон чемпиони бўлган Рустам Қосимжоновдан кейин классик йўналишдаги энг муҳим ютуқ бўлади.

129
0

Изоҳ