Ҳокимият пойтахтда янги тартибни тасдиқлади. Унга кўра, шаҳар бозорлари ва савдо мажмуаларида реклама ва коммерция мақсадида видео ёки фото олиш учун тўлов жорий этилди. Ҳужжат шаҳар ҳокимлиги расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, рекламa роликлари, клиплар ёки бошқа ҳар қандай коммерция контентини тайёрлаш мақсадида видео ёки фото суратга олиш эндиликда соатига 5 миллион сўмга тушади.
Фақат хорижий сайёҳлар ва ОАВ вакиллари учун истисно белгиланган — уларга бу талаб татбиқ этилмайди.
Ўзгаришлар бозорлар ва савдо мажмуаларининг янгиланган тарифларига киритилган. Унда инвентарни ижарага олиш, хизматлар ва автотураргоҳ учун тўловнинг янги ставкалари ҳам ўз аксини топган.
Янги тартиб 18 ноябрдан кучга киради.
Изоҳ