• 11 915 сўм
    3.74
  • 13 735 сўм
    -49.29
  • 148 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 915 сўм
    3.74
  • 13 735 сўм
    -49.29
  • 148 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:40

Тошкентда ҳаво ифлосланишини камайтириш учун сув сепиш ва фаввораларни ишга тушириш бошланди

Ҳокимият таъкидлашича, бу фундаментал ечим эмас, балки ҳаво ифлосланишини камайтириш бўйича комплекс ёндашувнинг бир қисмидир.

224
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан йўл қопламасига сув сепиш ва яшил ҳудудларни суғориш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бу йилги фавворалар мавсуми тугаган бўлишига қарамай, пойтахтдаги барча фавворалар ҳамда микроиқлим қурилмалари ишга туширилмоқда.

Нега бу усул самарали?

Чанг зарраларини камайтириш

Ҳаво ифлосланишининг асосий манбаи — PM10 ва PM2.5 ўлчамдаги майда чанг зарраларидир. Йўл намланганда ушбу майда заррачалар сув билан аралашиб, ерга чўкади ва атмосферага қайта кўтарилиб кетишининг олди олинади.

Иккинчи даражали чангланишни камайтириш

Автомобиллар ҳаракатланаётганда йўл юзасидаги қуруқ чанг доим кўтариб туради. Намланган йўл эса "иккиламчи чангланиш"ни сезиларли камайтиради. Халқаро тадқиқотларга кўра, бу кўрсаткич шаҳар PM чиқиндиларининг 25–40% ини ташкил қилиши мумкин.

Микроиқлимни совитиш

Йўлларга сув сепиш ва яшил зоналарнинг суғорилиши ҳароратни пасайтиради. Юқори ҳароратда чанг ҳавода узоқроқ вақт сақланиб қолади, ифлослантирувчи моддалар кимёвий реакциялари тезлашади. Намлаш эса бу жараённи секинлаштиради ва заррачаларнинг тезроқ чўкишини таъминлайди.

Яшилликни қўллаб-қувватлаш

Ифлосланишнинг юқори даврларида дарахт ва буталарни суғориш — фақат парвариш эмас, балки шаҳар табиий фильтрларини қўллаб-қувватлашдир. Ўсимликлар чангни барглари орқали ушлаб, ҳаводаги PM миқдорини камайтиради.

Йўлларга сув сепиш муаммони бутунлай ҳал қилмайди, аммо бир неча соат ичида чанг миқдорини сезиларли даражада камайтирадиган тезкор чора ҳисобланади.

Шу сабабли, ҳокимият томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тизимли ишлар билан бир қаторда:

— иссиқхона хўжаликларида рейдлар ўтказиш,

— қозонхоналарга филтрлар ўрнатиш,

— экологик назоратни кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

224
0

Изоҳ