• 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 12:13

Самарқандда Damas ва Onix иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди - видео

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.

208
0
t.me/samyhxb

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 14:05 да Самарқанд шаҳрининг "Нодирабегим" ва "Чўлпон" кўчалари кесишмасида содир бўлган.

Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлга чапга бурилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Onix автомобилига йўл бермаган, натижада тўқнашув содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Damas'нинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан улардан бири вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

208
0

Изоҳ