Ҳужжатга кўра, тарифлар ҳафтанинг кунига қараб анча фарқ қилади.
Иш кунларида енгил автомобиллар учун автотураргоҳ нархлари қуйидагича белгиланган:
• 20 дақиқагача — 5 000 сўм;
• 1 соатгача — 8 000 сўм;
• 3 соатгача — 10 000 сўм;
• 4 соатдан ошса — 15 000 сўм.
Дам олиш кунларида эса 2 соатдан зиёд туриш учун тарифлар оширилган (20 дақиқа — 2 соат оралиғидаги нархлар ўзгармаган):
• 3 соатгача — 25 000 сўм;
• 4 соатгача — 35 000 сўм;
• 4 соатдан ошса — 50 000 сўм.
Юк автомобиллари учун алоҳида тарифлар белгиланган: 20 дақиқалик қисқа туриш учун 7 000 сўмдан бошлаб, 4 соатдан ортиқ вақт учун 18 000 сўмгача.
Тарифларни янгилашдан мақсад — автотураргоҳларни тартибга солиш ва бозорларда ягона электрон тўлов тизимини жорий этиш экани таъкидланган.
Изоҳ