Ҳар йили 18 ноябрда нишонланадиган Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Тошкент шаҳри бўйлаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хусусан:
- қуйидаги жойларда таниқли шахслар, спорт усталари ва ёшлар иштирокида байроқ эстафетасини тантанали кутиб олиш:
14:00 - Бектемир тумани, "Роҳат" пости;
15:00 - Мирзо Улуғбек тумани, "Янги Ўзбекистон" боғи мажмуаси;
16:00 - Чилонзор тумани, "Эркин" пости.
- Ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида "Халқлар дўстлиги" майдонида соат 17:00 да гала-концерт.
- "Халқлар дўстлиги" майдонида соат 18:00 да дронлар шоуси.
Пойтахт аҳолиси бўлажак байрам тадбирларида фаол иштирок этишга чақирилди.
Аввалроқ, шу куни Тошкентда Ўзбекистон давлат байроғининг 34 йиллиги муносабати билан байрамона ҳарбий парад ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ