ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 14 ноябрь куни соат 16:57 да Қирғизистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Эпицентрдаги (Ўш) силкиниш кучи 4 баллни ташкил этди.
Зилзила магнитудаси 3,7, чуқурлиги 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 328 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Қўрғонтепа туманида 2-3 балл, 23 км;
Хонобод туманида 2-3 балл, 23 км;
Хўжаобод туманида 2 балл, 33 км;
Жалақудуқ туманида 2 балл, 36 км.
Изоҳ