• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:01

Тошкентда вояга етмаган қизни фохишалик қилишга мажбурлаган аёл ушланди

У вояга етмаган қизнинг ожиз аҳволдалигидан фойдаланиб, унга мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келган.

411
0
Видеодан кадр

Андижонда вояга етмаган қизни тазйиқ ва зўравонлик билан фохишалик қилишга мажбурлангани акс эттирилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, муқаддам ЖКнинг бир қатор моддалари билан судланган, 2004 йилда туғилган Ш.Т. унга таниш бўлган 2008 йилда туғилган, М.М.ни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонда ушлаб турган. Қизнинг телефон аппаратини талон тарож қилиб, сотиб юборган. Бундан ташқари М.М.нинг ожиз аҳволдалигидан фойдаланиб, унга мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчи М.М.нинг ҳуқуқлари қонуний асосда тикланиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан гумонланувчи Ш.Т.га нисбатан ЖКнинг 138-моддаси 2-қисми "а" банди 135-моддаси 3-қисми "а, б" банди ва 166-моддаси 2-қисми "а" банди, билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жабрланувчи М.М.га Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан психологик, юридик ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

411
0

Изоҳ