• 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -17.65
  • 13 852 сўм
    -14.43
  • 148 сўм
    -0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 21:16

Тошкент вилоятида бир эркак дўконга бостириб кириб, дўкончи аёлни ов қуроли билан калтаклади — видео

Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИББ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

274
0

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир эркак дўконда аёлни ургани акс этган видео тарқалган эди. Видеолавҳада эркак қўлида милтиқ билан дўконга кириб, бақир-чақир қилгани ва қурол билан шу ердаги бошқа бир эркакни ургани кўринади. Сўнг у “сенга келаман деганмидим”, дея милтиқ билан сотувчи аёлнинг бош қисмига зарба берган. Кейин у растадан ошиб ўтиб, аёлга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни туманнинг “Кўксарой” МФЙ ҳудудида яшовчи 33 ёшли Р.Қ. (эркак), шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш. (аёл)нинг ёнига, ўзига тегишли ов қуроли билан келиб, ўрталаридаги низо сабабли аёлга таҳдид қилган ва уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи фуқаро терговга жалб қилинган.

Унга 2021 йилдан берилган овчилик гувоҳномаси бекор қилиниб, ТОЗ-34 русумли ов қуроли мусодара қилинган.

Жабрланувчи Н.Ш.нинг олган тан жароҳати юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, СТЭ хулосасига кўра, аёлда (соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган) енгил тан жароҳати мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Оҳангарон тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

274
0

Изоҳ