Андижонда ИИО ходими ўзининг бошқарувидаги автомашинада маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 18:30 атрофида илгари Шаҳрихон тумани ИИБда профилактика катта инспектори лавозимида ишлаган, Андижон вилояти ИИБнинг 2025 йил 7 ноябрдаги шахсий таркиб бўйича тегишли буйруғига асосан ИИО тизимидан қуролли кучлар захирасига бўшатилган С.А. ўзига тегишли Nexia-3 автомашинасини Шаҳрихон тумани, Назармаҳрам МФЙ ўрамидан ўтган маҳаллий транспорт қатнов йўлида "Шаҳрихон" йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, скутер ҳайдовчиси 1972 йилда туғилган Ж.М.ни автомашинаси билан уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ натижасида фуқаро Ж.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабабли автомашина ва скутер техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ