• 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 20:50

Хитой ТИВ раҳбари Ван И шу ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюради

19-22 ноябрь кунлари Хитой ТИВ вазири Ван И Ўзбекистонга, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради. Ташриф уч мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

102
0
Архив фото

Ван И Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан стратегик мулоқот ўтказади. Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик ва долзарб минтақавий масалаларни муҳокама қиладилар.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Хитой учун дўст мамлакатлар ва стратегик ҳамкорлар ҳисобланади. Идоранинг таъкидлашича, Пекин ва уч давлат ўртасидаги муносабатлар Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Марказий Осиё етакчилари билан яқинда бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг сезиларли даражада мустаҳкамланди.

Пекинликларнинг фикрича, Ван Ининг ташрифи "Хитой - Марказий Осиё" саммитида эришилган келишувларни амалга оширишни тезлаштиради ва минтақадаги ҳамкорликка қўшимча туртки беради.

102
0

Изоҳ