"Ўзгидромет" хабарига кўра, бутун иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудида илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Душанба ва сешанба кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +19...+22 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат бироз пасаяди ва ҳудуднинг катта қисмида +15...+18 даража илиқ атрофида бўлади. Тунги ҳарорат асосан +3...+8 даража атрофида бўлади.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. 19-20 ноябрь кунлари республиканинг айрим тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қор ёғиши мумкин. Шамол шарқдан кучсиздан ўртачагача эсади.
Тошкентда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. 17-18 ноябрда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +19...+21 даражагача исийди, 19-21 ноябрда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +16...+18 даражани, кечалари эса +6...+8 даражани ташкил этади.
Изоҳ