• 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 040 сўм
    54.51
  • 13 992 сўм
    69.34
  • 149 сўм
    0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:12

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда бизнесни рўйхатдан ўтказиш 15 дақиқа вақт олади

Президент фармони билан янги комплекс рўйхатга олиш тизими тадбиркорларга бир вақтнинг ўзида ЭРИ калитини олиш, банк ҳисоб рақамини очиш, касса аппарати ва солиқ тўловчи гувоҳномасини олиш имконини беради.

76
0
president.uz

2026 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини 15 дақиқа ичида рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади, дейилади президентнинг "Бизнес юритиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида.

Фармоннинг асосий мақсади тадбиркорларнинг маъмурий харажатларини қисқартириш, шунингдек, давлат органлари билан ўзаро муносабатлар жараёнларида уларнинг вақтини 15 кунгача тежашдан иборат.

Комплекс рўйхатдан ўтказиш тизими рўйхатдан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматларни кўрсатишни ўз ичига олади:

• электрон рақамли имзо калитини тақдим этиш;
• банк ҳисобварақларини очиш ва фаоллаштириш учун ариза бериш;
• фаолиятнинг айрим турлари бўйича лицензия, рухсатнома ёки хабарнома олиш учун ариза юбориш;
• кўчмас мулк ижараси шартномасини расмийлаштириш;
• қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини олиш (гувоҳнома солиқ хавфи даражаси аниқлаштирилмаган ҳолда автоматик тарзда бериладиган солиқ тўловчиларга);
• онлайн-НКМни онлайн харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
• юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйиш.

Қайд этилишича, "Бизнесни 15 дақиқада бошлаш" тамойили доирасида тадбиркор ихтиёрий равишда ўз танлови асосида ҳар бир хизматдан фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ташаббус президент томонидан 20 август куни бўлиб ўтган тадбиркорлар билан учрашувда билдирилган эди. Янги тизимнинг жорий этилиши ушбу жараёнлар учун зарур бўлган вақтни ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқагача қисқартириш имконини беради.

76
0

Изоҳ