• 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 13:52

Теннисчилар Лайма Владсон ва Александра Бармичева Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади

Ёш спортчилар халқаро майдонларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этади. Теннис федерацияси уларнинг келиши мамлакатда аёллар тенниси ривожига янги туртки беришини таъкидлади.

530
0

Лайма Владсон ва Александра Бармичева Ўзбекистон фуқаролигини олишди ва эндиликда халқаро майдонда Ўзбекистон байроғи остида мамлакат шарафини ҳимоя қилишади. Бу ҳақда Теннис федерацияси матбуот хизмати UzNews.uz'га хабар берди.

Литва терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган 18 ёшли Лайма Владсон ITF талқини бўйича дунёнинг энг кучли ўсмир қизлари ўнталигига киради ва аллақачон WTA жаҳон рейтингида 887-ўринни эгаллаб турибди.

Шунингдек, у 2025 йил 9-15 июнь кунлари бўлиб ўтган W15 Tashkent Hayot Bank Cup (Ўзбекистон) профессионал турнирининг яккалик баҳсларида ғолиб чиқди.

Лайма Владсоннинг асосий ютуқлари орасида 7 та ITF Juniors унвони, Hayot Bank Cup W15 Tashkent профессионал турнири, J200 Bratislava, J100 Trnava, J3 Tashkent, J3 Уст-Каменогорск, J5 Fujairah ва W15 Tashkent турнирларидаги ғалабалар бор. 2025 йил октябрь ҳолатига кўра, у ITF Junior рейтингида дунёда 10-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон фуқаролигини олган яна бир теннисчи - 15 ёшли Александра Бармичева ITF W15 Tashkent 2025 турнирининг энг ёш иштирокчисига айланди.

Александра Бармичева яккалик баҳсларида J100 Vancouver турнирининг ғолиби, жуфтлик баҳсларида эса Татяна Головина билан ҳамкорликда J100 Чўлпон-Ата турнирининг ғолиби ҳисобланади.

2025 йилда Александра катталар турнирида дебют қилди ва аллақачон ITF W15 Tashkent мусобақасида иштирок этди.

"Биз учун бу катта воқеа. Лайма Владсон ва Александра Бармичева каби спортчиларнинг пайдо бўлиши Ўзбекистонда аёллар теннисининг ривожланишига янги туртки беради. Уларнинг ютуқлари - ёш авлод учун илҳом манбаи," - дея таъкидлади Ўзбекистон теннис федерацияси.

Қайд этилишича, бундай спортчиларнинг пайдо бўлиши Ўзбекистоннинг минтақада теннисни ривожлантириш маркази сифатидаги жозибадорлиги ортиб бораётганини кўрсатади.

530
0

Изоҳ