Янги линия ўрта сегмент имкониятларини қайта талқин қилиш натижасида яратилган бўлиб, фаол турмуш тарзи учун флагман даражасидаги фойдаланувчи тажрибаси, юқори мустаҳкамлик, кучли самарадорлик ва узоқ ишловчи батареяни тақдим этади.
NOTE 60 серияси икки асосий модель — NOTE 60 Pro ва NOTE Edge билан старт олади. Ҳар бири Infinix’нинг қудрат, услуб ва ақлли технологиялар фалсафасини ўзига хос тарзда намоён этади.
NOTE 60 Pro: юқори мустаҳкамлик, флагман даражасидаги самарадорлик ва кун бўйи ишонч
Infinix NOTE 60 Pro юқори мустаҳкамлик, барқарор самарадорлик ва максимал автономликни қадрлайдиган фойдаланувчилар учун яратилган. Смартфон 4 nm техжараёнда ишлаб чиқарилган Snapdragon 7s Gen 4 чипсети билан жиҳозланган бўлиб, кундалик вазифаларда силлиқ ишлаш, барқарор гейминг ва юқори юклама пайтида ҳам энергия тежамкорлигини таъминлайди.
1.5K аниқлик ва 144 Hz гача янгиланиш частотасига эга 6,78 дюймли AMOLED дисплей силлиқ скролл, аниқ тасвир ва узоқ муддат фойдаланишда қулайлик беради. Юқори ёрқинлик ва Always-On Display қўллаб-қувватлови экран билан бино ичида ҳам, ташқарида ҳам қулай ишлаш имконини беради.
NOTE 60 Pro’нинг ажралиб турувчи хусусиятларидан бири — Matrix Display, яъни орқа панелдаги интерактив ёруғлик дисплейидир. У билдиришномалар, қувватланиш ҳолати, мусиқа ижро этилгандаги анимациялар ва бошқа визуал эффектларни акс эттириб, смартфон билан ўзаро алоқани янада кўргазмали ва шахсийлаштирилган қилади.
NOTE 60 Pro’нинг асосий афзалликларидан бири — 6500 mAh сиғимли батарея бўлиб, у кун давомида иш, ўйинлар, мультимедиа ва навигация каби фаол фойдаланиш учун мўлжалланган ва “батарея хавотири”ни ҳис қилдирмайди. Смартфон 90 W гача тезкор қувватлашни, шунингдек, 30 W симсиз қувватлашни қўллаб-қувватлайди. Қўшимча бонус сифатида фойдаланувчилар совға тўпламида 30W MagCharge симсиз қувватлагичига ҳам эга бўладилар.
NOTE 60 Pro, шунингдек, JBL созламаларига эга стерео динамиклар, NFC, инфрақизил порт, Infinix’нинг AI-функциялари ва Android 16 асосидаги XOS 16 платформаси билан тақдим этилади, узоқ муддатли дастурий қўллаб-қувватлов ҳам кафолатланади.
NOTE Edge: Dimensity 7100 ва янги XOS 16 билан тақдим этилган илк смартфон
Infinix NOTE Edge NOTE сериясида янги йўналишни бошлаб беради ва Dimensity 7100 чипсети билан жиҳозланган дунёдаги илк смартфонга айланди. MediaTek билан яқин ҳамкорликда ишлаб чиқилган NOTE Edge 5G тармоқларида барқарор ишлаш ва кундалик фойдаланишда юқори энергия самарадорлигига йўналтирилган.
Махсус оптималлаштиришлар сигнал sust бўлган шароитларда — метрода, зич шаҳар қурилишларида ва одам гавжум ҳудудларда — янада барқарор алоқани таъминлайди. Смартфон ўйинлар ва мультимедиа жараёнида силлиқ ишлашни намоён этади ҳамда узоқ сеансларда ҳам қулай ҳарорат режимини сақлаб қолади.
NOTE Edge 120 Hz янгиланиш частотасига эга 6,78 дюймли 1.5K 3D эгри AMOLED дисплей билан жиҳозланган бўлиб, премиум визуал тажриба яратади. 7,2 mm қалинликдаги ингичка корпус эгри экран билан уйғунлашиб, қўлда қулай ушлаш ва нафис ташқи кўринишни таъминлайди, Corning® Gorilla® Glass 7i ҳимояси эса қурилманинг ишончлилигини оширади.
45 W тезкор қувватлашни қўллаб-қувватлайдиган 6500 mAh сиғимли аккумулятор смартфондан кун давомида ишонч билан фойдаланиш имконини беради. XOS 16 қобиғи янгиланган Glow Space дизайни, интерфейснинг янада силлиқ ишлаши ва Live Photo’ни, жумладан Live Photo’ни iPhone’га узатишни ҳам қўллаб-қувватлайди.
NOTE 60 сериясининг кенгайиши
NOTE 60 Pro ва NOTE Edge’дан ташқари, NOTE 60 сериясига кейинчалик NOTE 60 ва NOTE 60 Ultra моделлари ҳам қўшилади. NOTE 60 кундалик вазифалар учун мувозанатли ечим бўлса, NOTE 60 Ultra флагман даражасидаги камера, янада кучли автономлик ва кенгайтирилган мультимедиа имкониятлари билан сериянинг максимал салоҳиятини тақдим этади.
Сотувда
Infinix NOTE 60 Pro ва Infinix NOTE Edge смартфонлари турли ранг вариантларида мамлакатдаги барча ихтисослаштирилган дўконларда сотувга чиқарилади.
Маҳсулотлар ва компания янгиликлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун Infinix’нинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ташриф буюринг:
Сайт: uz.infinixmobility.com
Instagram: @infinix_uzbekistan
Telegram: t.me/Infinix_Uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ