Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушди.
ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошевнинг маълум қилишича, ўтган беш ой давомида 114 мингдан ортиқ ҳайдовчи жарима баллари олган, жумладан:
• 114 374 нафар ҳайдовчи - 1 баллдан 5 баллгача;
• 6 нафар ҳайдовчи - 5-6 балл;
• 1 нафар ҳайдовчи - 7 балл;
• 1 ҳайдовчи - 8 балл.
Йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар таҳлилига кўра, 1 июндан 30 октябргача бўлган даврда йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони 6,3 фоизга, ҳайдовчилар айби билан содир бўлган авариялар сони эса 31,2 фоизга камайган.
"Бу рақамлар шуни кўрсатадики, жарима баллари тизимининг жорий этилиши ҳақиқатан ҳам амалий натижа берди. Чунки улар жорий этилгунга қадар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича бундай ижобий динамика кузатилмаган," - деди Зойир Йўлдошев.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб жарима баллари техник воситалар, яъни онлайн режимда қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмалар ёрдамида ҳам ҳисобланади.
Бунда жарима автомобиль эгаси ва ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси асосида автомобилни бошқарган бошқа шахслар ўртасида тақсимланади.
Бунинг учун ЙҲХХнинг мобил иловасидан фойдаланилади. Унинг ишлаш тартиби ва фойдаланиш қоидалари ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ