• 12 108 сўм
    -52.75
  • 14 169 сўм
    -9.44
  • 149 сўм
    -4.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 108 сўм
    -52.75
  • 14 169 сўм
    -9.44
  • 149 сўм
    -4.82
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 18:49

Тошкентда кўп тармоқли замонавий тиббиёт маркази қурилади

Қиймати $150 млн бўлган лойиҳа Жанубий Корея Эксимбанки ва EDCF жамғармаси кўмагида амалга оширилади. Янги тиббиёт маркази биноси 300 замонавий ўринга мўлжалланган.

229
0
CCВ

Куни кеча соғлиқни сақлаш вазири ва катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини қуриш бўйича бош пудратчи сифатида танланган Kyeryong консорциуми раҳбари ўртасида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лойиҳа Жанубий Кореянинг Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида амалга оширилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 149,8 миллион долларни ташкил этади, шундан 124 миллион доллари Корея Эксимбанки орқали тақдим этилган EDCF кредит маблағлари, 25,8 миллион доллари эса Ўзбекистон сармояларидир.

Лойиҳа доирасида халқаро стандартларга жавоб берадиган 300 ўринли IV тоифали янги шифохона биноси қурилади. Тиббиёт муассасасида 700 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Шифохонада йилига 8,5 мингтагача юқори технологик операциялар - кардиожарроҳлик, трансплантология, нейрожарроҳлик, реабилитация, умуртқа поғонаси ва бўғим касалликларини даволаш кабиларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан 130 нафар тиббиёт ходими малака ошириш учун Жанубий Кореяга юборилади, 32 нафар юқори малакали кореялик мутахассис Ўзбекистонга келади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) иштирокида Болалар миллий тиббиёт клиникаси қурилган бўлиб, унинг даражаси ва фаолият йўналиши бўйича бутун МДҲда ўхшаши йўқ.

229
0

Изоҳ