• 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 23 октябр 20:49

9 ой ичида Ўзбекистонга чет элдан 13,9 млрд доллар кириб келди

Шу давр мобайнида халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатдан 1,9 млрд доллари миқдорида валюта маблағлари чиқиб кетди.

177
0
Божхона қўмитаси

2025 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан келган пул ўтказмалари 13,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 миллиард долларга (24%), 2023 йилга нисбатан эса 5,5 миллиард долларга (+66%) кўпдир. Бу ҳақда Марказий банкнинг ички валюта бозори шарҳида қайд этилади. 

Шунингдек, халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатдан 1,9 млрд доллари миқдорида валюта маблағлари чиқиб кетган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 127 млн долларга камайди.

Аҳоли томонидан тижорат банкларига 15,2 млрд доллар сотилиб, ушбу кўрсаткич аввалги йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга (2024-йилда - 11,8 млрд доллар) ошди.

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 8,5 млрд доллар сотиб олиниб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга (2024-йилда - 6,9 млрд доллар) ўсди.

Умуман олганда, жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта таклифи ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 6,7 млрд долларга ортиқ бўлди (2024-йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп).

177
0

Изоҳ